Komissiya qarorlari

Chop kilish
Kurildi: 1226

Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилда ўтказиладиган сессиялар муҳокамасига киритиладиган масалаларга таклифлари, назорат фаолияти режаси ҳамда мўлжалланган тадбирлари ҳақида

Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилда ўтказиладиган сессиялар  муҳокамасига киритиладиган масалаларга таклифлари,назорат фаолияти режаси, мўлжалланган тадбирлари ҳақида тавсияларини инобатга олиб, ҳалқ депутатлари туман  Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д  И:

1. Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2020 йилда ўтказиладиган сессиялар муҳокамасига киритиладиган масалаларга таклифлари ва  назорат фаолияти режаси ҳамда мўлжалланган тадбирлари ҳақида тавсиялари инобатга олинсин.

2. Халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссияларининг 2020 йил учун мўлжалланган назорат фаолияти режаси 1-иловага, 2020 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси 2-иловага ҳамда туман Кенгаши сессиялари муҳокамасига киритиладиган масалалар юзасидан таклифлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг доимий комиссиялари ва  депутатлари 2020 йилга мўлжалланган доимий комиссия ва депутатлик иш режалари,  назорат фаолиятлари, тадбирлар режасини шунингдек, туман Кенгаши сессияси муҳокамасига киритиладиган масалалар ижросини таъминласинлар ва доимий назорат олиб борсинлар.

4. Туман Кенгаши депутатлари, доимий комиссияларнинг назорат фаолияти режасига мувофиқ доимий ва тизимли асосда жойларда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш ишларига жалб этилиши таъминлансин.

5.    Ушбу қарорни бажарилишини доимий назорат қилиб бориш, халқ депутатлари туман Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши раиси                                                            М.Апақов

 

 

Davlat ramzlari

Developed by jtemplate

 

Ob-havo

Kommunal xizmatlar tarifi

Valyutalar kursi

  
© 2014, Namangan viloyati Uychi tumani hokimligining rasmiy axborot portali. Sayt materiallaridan foydalanilganda www.uychi.uz manbasi ko'rsatilishi shart.
Sayt Namangan viloyati hokimligining Kompyuterlashtirish markazi tomonidan ishlab chiqilgan.